Live
2
Ўзбек

Каземиро «МЮ»даги келажагига нуқта қўйди

Футбол
6 май, 03:02
Бразилиялик яримҳимоячи клубни тарк этишини расман тасдиқлади.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Каземиро «МЮ»даги келажагига нуқта қўйди
Foto: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Каземиро жамоа билан шартномасини узайтирмаслигини маълум қилди.

«Яна бир йил қолишми? Ҳеч қачон. Мен кетишни қарор қилдим ва буни муносиб тарзда қилишни хоҳлайман. «МЮ»да тўрт ажойиб йил ўтказдим ва ҳаммаси учун миннатдорман. Ҳаммаси тугади, бу боб ёпилди», — деди футболчи ESPN'га.

Маълумот учун, 34 ёшли бразилиялик 2022 йилдан буён «Манчестер Юнайтед» сафида тўп тепмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси июн ойида якунига етади. Ушбу мавсумда у АПЛ доирасида 33 та баҳсда майдонга тушиб, 9 та гол ва 2 та ассист қайд этган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар