Live
6
Ўзбек

Камавинга: «Агар керак бўлса, қора ишни мен қиламан»

Футбол
28 сентябр, 05:26
    22
Франция миллий жамоаси яримҳимоячиси ҳужумчиларнинг самарадорлиги учун ҳимояда кўпроқ ишлаша тайёр.
Камавинга: «Агар керак бўлса, қора ишни мен қиламан»
Foto: Getty Images
54’ УЭФА Миллатлар лигаси. А лига Белгия Белгия 0 : 0 Франция Франция

Франция миллий жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячиси Эдуардо Камавинга Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи 2-турида Белгияга қарши бўладиган баҳс олдидан ўз вазифалари ҳақида гапирди.

28 сентябр куни бўлиб ўтадиган беллашув олдидан Камавинга яримҳимоячилар ҳужумчиларнинг ҳимоядаги камчиликларини қоплашга тайёр бўлиши кераклигини таъкидлади. Унинг фикрича, Франция миллий жамоасида ҳужум чизиғидаги футболчилардан асосий талаб — гол уриш ва жарима майдонида фаол ҳаракат қилиш.

«Яримҳимоячи бўлганингизда, вазиятни қоплашни билишингиз керак. Ҳужумчилар ҳар доим ҳам энг яхши ҳимоячилар бўлавермайди. Франция миллий жамоасида ҳужумчиларимизнинг даражаси юқори экани биз учун омад», — деди Камавинга.

«Мен ҳужумчилардан ҳаддан ташқари кўп югуришни талаб қилмайман. Улардан ўз вазифаларини самарали бажаришни — гол уришни, жарима майдонида фаол бўлишни ва вазиятларни ҳал қилишни сўрайман. Агар бунинг учун қора ишни қилишим керак бўлса, мен буни қиламан. Бундан муаммо кўрмайман», — дея унинг сўзларини RMC Sport келтиради.

Эслатиб ўтамиз, Белгия ва Франция миллий жамоалари ўртасидаги баҳс Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган.

Маълумот учун, мазкур беллашув 28 сентябр куни Тошкент вақти билан 23:45 да бошланиши белгиланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Белгия Белгия
  • Франция Франция
  • УЭФА Миллатлар лигаси. А лига УЭФА Миллатлар лигаси. А лига
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

22 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар