Франция миллий жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан Белгия миллий жамоасининг собиқ футболчиси Эден Азар ҳақида фикр билдирди.
Бугун, 28 сентябр куни францияликлар Миллатлар Лигаси доирасида сафарда Белгияга қарши майдонга тушади. Учрашув олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Зидандан «Реал»да бирга ишлаган Азар ҳақида сўрашди.
«Афсуски, жисмоний муаммолар сабаб Азар «Реал»га ўзи хоҳлаган нарсаларни бера олмади. Шунга қарамай, у билан ишлаган давримдан яхши хотиралар қолган.
Эден билан муносабатларимиз анча яхши. У ажойиб инсон ва ажойиб футболчи. У Мадридда «Челси»даги каби ўзини кўрсата олмагани ачинарли», — деди Зидан.
Маълумот ўрнида, Азар 2019 йилда «Челси»дан «Реал»га ўтган ва 2023 йилга қадар Мадрид клуби шарафини ҳимоя қилган. Белгиялик собиқ вингер «қироллик клуби»ни тарк этгач, профессионал футболчилик фаолиятини якунлаган. Айни пайтда Азар 35 ёшда.
Аввалроқ Зидан сартарошларга Франция миллий жамоаси базасига киришни тақиқлагани маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади