Live
3
Ўзбек

Эдегор: «Бу ажойиб кун ва ишониб бўлмас ютуқ»

Футбол
24 май, 16:04
«Арсенал» сардори чемпионликдан кейин ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.
Эдегор: «Бу ажойиб кун ва ишониб бўлмас ютуқ»
Foto: Getty Images
24.05.2026 FT Англия Премер-лигаси Кристал Пэлас Кристал Пэлас 1 : 2 Арсенал Арсенал

«Арсенал» сардори Мартин Эдегор АПЛ чемпионлигидан кейин мавсум якунлари ҳақида фикр билдирди.

Лондон клуби «Кристал Пэлас»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, 22 йиллик танаффусдан сўнг Англия чемпионига айланди.

«Ростини айтсам, буни тасвирлаб бера олмайман. Бу ўзгача ҳиссиёт эди. Бунинг ортида жуда кўп меҳнат ва ҳиссиётлар турибди.

Бу жуда ҳиссиётли, аммо ажойиб кун ва ишониб бўлмас ютуқ», — деди Эдегор Скй Спортсъга.

Шунингдек, норвегиялик футболчи мавсум давомида жамоа ўзига бўлган ишончни йўқотмаганини таъкидлади.

«Ҳар доим шубҳа ва қўрқув бўлади. Аммо биз ўзимизга ишонишда давом этдик. Энг қийин паллаларда ҳам бир-биримизни қўллаб-қувватладик.

Биз курашишда давом этдик ва охир-оқибат мақсадимизга эришдик. Шу сабаб бу муваффақият янада қадрлироқ бўлди», — деди «Арсенал» сардори.

Маълумот учун, Микел Артета жамоаси мавсумни «Манчестер Сити»дан 7 очко олдинда якунлади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Кристал Пэлас Кристал Пэлас
  • Арсенал Арсенал
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар