«Арсенал» Англия Премер Лигасининг 2025/26 йилги мавсумида тарихий рекордга эришди. Жамоа 22 йил кутилган чемпионлик билан бирга бошқа бир қатор ноёб натижаларни ҳам қайд этди.
Тhe Athletic нашри маълумотига кўра, Микел Артета жамоаси АПЛ тарихида бир мавсум давомида қизил карточка олмаган ва ўз дарвозасига пеналти белгиланмаган илк клубга айланди.
Лондонликлар мавсумни 85 очко билан чемпион сифатида якунлади. Иккинчи ўринни эгаллаган «Манчестер Сити» эса 7 очко кам жамғарди.
Маълумот учун, «Арсенал» 30 май куни Чемпионлар Лигаси финалида «ПСЖ»га қарши майдонга тушади. Ҳал қилувчи баҳс Будапешт шаҳрида бўлиб ўтади.