Live
3
Ўзбек

Артета: «Мухлислар бу лаҳзани жуда узоқ кутишди»

Футбол
24 май, 15:56
«Арсенал» устози чемпионлик байрамида футболчилар ва мухлислар ҳақида гапирди.
Артета: «Мухлислар бу лаҳзани жуда узоқ кутишди»
Foto: Getty Images
24.05.2026 FT Англия Премер-лигаси Кристал Пэлас Кристал Пэлас 1 : 2 Арсенал Арсенал

«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета АПЛ чемпионлиги тантаналари вақтида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Лондонликлар сўнгги турда «Кристал Пэлас»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионлик кубогини қабул қилиб олди.

«Улар бу лаҳзани жуда узоқ кутишди. Бу йўлда қийин даврлар ҳам бўлди. Шундай реакцияни кўрганингда, барчаси бунга арзиганини тушунасан.

Ҳозир бу лаҳзалардан завқланиш, мураббийлик шляпасини ечиб, улар билан бирга хурсанд бўлиш вақти», — деди Артета Sky Sports'га.

Шунингдек, испаниялик мутахассис жамоасининг характерига ҳам алоҳида тўхталди.

«Биз ажойиб бирлик, улкан фидойилик ва катта жасорат намойиш этдик. Атрофимиздаги барча нарса бизни шу мақсад сари ундади», — деди «Арсенал» устози.

Маълумот учун, лондонликлар мавсумни 85 очко билан якунлади. Иккинчи ўриндаги «Манчестер Сити» эса 78 очко тўплади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Кристал Пэлас Кристал Пэлас
  • Арсенал Арсенал
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар