Бугун
6
Ўзбек

«Чуамени Алонсо тарафида бўлган, Валверде эса аксинча» — испаниялик журналист «Реал»даги бўлиниш ҳақида

Футбол
8 май, 01:15
Клубдаги кўп футболчиларнинг фикрича, жамоа сардорлари аввалги мураббийга нисбатан нотўғри йўл тутишган.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
«Чуамени Алонсо тарафида бўлган, Валверде эса аксинча» — испаниялик журналист «Реал»даги бўлиниш ҳақида
Foto: Getty Images

Журналист Антон Меана «Реал» ўйинчилари ўртасидаги муносабатларда кескинлик борлиги ҳақида гапирди.

Аввалроқ Мадрид жамоаси машғулотлари вақтида Федерико Валверде ва Орелиен Чуамени ўртасида зиддият содир бўлгани маълум қилинганди. Уругвайлик футболчи йиқилиб, столга урилган ва бошидан жароҳат олгани сабаб шифохонага ётқизилган. Клуб ички текширув бошлаган.

«Ўйинчилар ўртасида жиддий келишмовчиликлар мавжуд — айримлар бўлаётган ишлар учун бошқаларни айблаяпти, бошқалар эса ўзини жавобгар деб ҳисобламайди. Улар ўзаро ҳисоб-китоб қилишяпти.

Айрим футболчиларнинг фикрича, жамоа сардорлари Хаби Алонсо бош мураббий бўлган пайтда нотўғри йўл тутишган. Чуамени Алонсони қўллаб-қувватлаганлардан бири эди, Валверде эса аксинча қарши томонда бўлган.

Бу улар ўртасидаги шунчаки қаттиқ тортишув эмасди. Жамоа ютқазяпти, вазият жуда беқарор ва улар бундан ўзаро ҳисоб-китоб қилиш учун фойдаланишяпти», — дея Меананинг сўзларини келтиради Cadena SER.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар