«Брайтон» вингери Янкуба Минте «Ливерпул»нинг трансфер рўйхатида қолмоқда. Бу ҳақда ТEАМtalk хабар берди.
Манбага кўра, мерсисайдликлар 21 ёшли футболчига қизиқишда давом этмоқда. Бироқ унинг трансферини амалга ошириш осон бўлмайди.
Қайд этилишича, «Брайтон» трансфер бозоридаги нархларни инобатга олиб, Гамбия миллий жамоаси футболчиси учун қарийб 94 миллион евро талаб қилмоқчи.
Минте 2025/26 йилги мавсумда барча мусобақаларда 36 та баҳсда майдонга тушиб, 3 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, футболчининг «Брайтон» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Тransfermarkt портали уни 45 миллион еврога баҳоламоқда.