Live
7
Ўзбек

«Бавария» Бундеслигадаги мағлубиятсиз сериясини 25 та ўйинга етказди

Футбол
21 ноябр, 00:35
    3
Жамоа Германия чемпионатида сўнгги бор 2026 йилнинг 24 январ куни мағлуб бўлганди.
«Бавария» Бундеслигадаги мағлубиятсиз сериясини 25 та ўйинга етказди
Фото: FC Bayern Munich
20.11.2026 FT Бундеслига Германия Бавария Бавария 1 : 1 Кёлн Кёлн

Мюнхеннинг «Бавария» клуби Германия Бундеслигасидаги мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда.

Венсан Компани шогирдлари мамлакат чемпионатида кетма-кет 25 та учрашувдан буён мағлубиятга учрамаяпти.

Мюнхенликлар Бундеслиганинг 10-туридан ўрин олган «Кёлн»га қарши баҳсда 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Шу тариқа, жамоа ўзининг узоқ давом этаётган мағлубиятсиз сериясини яна битта ўйинга узайтирди.

Жамоа Германия чемпионатида сўнгги марта 24 январ куни мағлуб бўлган эди. Ўшанда мюнхенликлар «Аугсбург»га қарши учрашувда 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришган.

Шундан буён Венсан Компани бошқараётган жамоа Бундеслигада 25 та баҳс ўтказиб, уларнинг 18 тасида ғалаба қозонди ва 7 та учрашувда дуранг ўйнади.

Қайд этиш лозим, мюнхенликлар чемпионат доирасидаги навбатдаги ўйинини 28 ноябр куни «Ҳамбург»га қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
  • Кёлн Кёлн
  • Бундеслига Германия Бундеслига Германия
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар