«Атлетико» ғалабасиз сериясига барҳам берди.
Диего Симеоне шогирдлари Ла Лиганинг 32-турида «Атлетик»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Шу орқали мадридликлар сўнгги 5 та ўйинда илк ғалабасини қўлга киритди. Охирги 4 та баҳсда жамоа 3 мағлубият ва 1 дуранг натижа қайд этганди.
Айни вақтда «матрасчилар» очколари сонини 60 тага етказиб, Испания чемпионати турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда. 29 апрел куни «Атлетико» ўз майдонида Чемпионлар Лигаси яримфинал босқичи доирасидаги илк беллашувда «Арсенал»ни қабул қилади.