«Реал» бош мураббийи Алваро Арбелоа «Эспанёл»га қарши баҳс олдидан мотивация ҳақида фикр билдирди.
«Йўқ, бу менинг асосий мотивациям эмас. Энг муҳими — уч очкони қўлга киритиш. Бу жамоага керак, буни «Реал» номи талаб қилади. Биз учун энг катта мотивация — эртага «Эспанёл»ни мағлуб этиш. Бундан ортиқ сабаб йўқ», — деди Арбелоа.
Эслатиб ўтамиз, агар «Барселона» ўз ўйинида ғалаба қозониб, «Реал» очко йўқотса, 10 май кунги «Эл Класико»да каталонияликлар чемпион сифатида майдонга тушиши мумкин.