Бугун
17
Ўзбек

АПЛда яна ирқчилик ҳолати: «Эвертон» – «Ман Сити» ўйинида мухлис ҳибсга олинди

Футбол
5 май, 11:47
Клублар кескин баёнот билан чиқди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
АПЛда яна ирқчилик ҳолати: «Эвертон» – «Ман Сити» ўйинида мухлис ҳибсга олинди
Foto: Getty Images
04.05.2026 FT Англия Премер-лигаси Эвертон Эвертон 3 : 3 Манчестер Сити Манчестер Сити

«Манчестер Сити» футболчилари Антуан Семенё ва Марк Геҳи ирқчиликка дуч келди. Клуб расмий баёнот билан бундай ҳолатни кескин қоралади.

Маълум қилинишича, «Эвертон»га қарши баҳс (3:3) вақтида Семенё стадионда ирқчилик мазмунидаги ҳақоратларга учраган. Ушбу ҳолат юзасидан Мерсисайд полицияси 71 ёшли мухлисни қўлга олди.

Кейинчалик у гаров эвазига қўйиб юборилган, бироқ унга қатъий чекловлар қўйилди: эндиликда у ўйинлардан олдин, давомида ва ундан кейин стадионларга яқинлашиши тақиқланган.

Шунингдек, Марк Геҳи ижтимоий тармоқларда ирқчиликка оид ҳақоратомуз хабарлар нишонига айлангани қайд этилди.

«Манчестер Сити» баёнотида шундай дейилади: «Биз Семенё ва Геҳига нисбатан бўлган ирқчиликни кескин қоралаймиз. Футболда бундай ҳолатларга ўрин йўқ. Футболчиларимизни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз».

«Эвертон» ҳам бу борада қатъий позицияни билдирди: «Ирқчилик ва ҳар қандай дискриминация мутлақо қабул қилинмайди. Бундай хатти-ҳаракатлар спортда ҳам, жамиятда ҳам бўлиши мумкин эмас».

Клуб тезкор чоралар кўрилганини ва тергов органлари билан ҳамкорлик давом этишини таъкидлади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Эвертон Эвертон
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар