Бугун
17
Ўзбек

Бернарду: «Биз доимгидек охиригача курашамиз»

Футбол
5 май, 03:15
«Ман Сити» яримҳимоячиси «Эвертон»га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Бернарду: «Биз доимгидек охиригача курашамиз»
Фото: Getty Images
04.05.2026 FT Англия Премер-лигаси Эвертон Эвертон 3 : 3 Манчестер Сити Манчестер Сити

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Бернарду Силва «Эвертон»га қарши ўйин (3:3)дан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Албатта, биз ҳар доимгидек охиригача курашамиз. АПЛда бундай ўйинлар бизни янада қийинроқ аҳволга солиб қўяди. Шунга қарамай, футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин», — деди Силва.

Ҳозирда «Манчестер Сити» пешқадам «Арсенал»дан 5 очкога орқада қолмоқда. Таъкидлаш лозим, Хосеп Гвардиола жамоасида яна бир захира ўйини мавжуд.

Аввалроқ Бернарду мавсум охирида «Манчестер Сити»ни тарк этишини эълон қилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Эвертон Эвертон
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар