Бугун
17
Ўзбек

Гвардиола: «Бу мағлубиятдан кўра яхшироқ»

Футбол
5 май, 01:20
«Ман Сити» бош мураббийи «Эвертон»га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Гвардиола: «Бу мағлубиятдан кўра яхшироқ»
Фото: Championat.com
04.05.2026 FT Англия Премер-лигаси Эвертон Эвертон 3 : 3 Манчестер Сити Манчестер Сити

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ 35-тур доирасидаги «Эвертон»га қарши ўйин (3:3)дан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Яхши ўйин бўлди. Биринчи бўлимни ажойиб даражада ўтказдик. Уларнинг жисмоний кучини ҳисобга олсак, бу жуда қийин эди.

Иккинчи бўлимда улар анча яхши ҳаракатланди. Биз вазиятни у қадар яхши назорат қила олмадик ва гол ўтказиб юбордик. Шундан кейин улар ҳақиқий инглизча футбол намойиш этди, яккакурашларда жуда агрессив ҳаракат қилди.

Лекин умумий ҳисобда биз жуда яхши ўйин кўрсатдик. Бу осон эмас, чунки улар 10 киши бўлиб яхши ҳимояланади ва Бету ҳамда Дюзбери-Ҳоллнинг индивидуал ҳаракатлари орқали қарши ҳужум қилади.

Ҳаммаси тугамагунча ишлашда давом этамиз. «Эвертон»га қарши сафарда ўйнаш доимо қийин, уларнинг совуққонлиги ва агрессиясини тан олиш керак.

Бу мағлубиятдан кўра яхшироқ. Биз ғалаба учун ўйнадик. Бу бизнинг қандай жамоа эканимизни кўрсатади. Биз ҳаракат қилдик ва ҳисобни тенглаштиришга эришдик.

Чемпионлик учун кураш энди бизнинг қўлимизда эмас. Илгари ҳаммаси ўзимизга боғлиқ эди, ҳозир эса йўқ.

Қолган 4 та ўйинда ўзимизга боғлиқ ишларни бажаришимиз керак. «Брентфорд»га қарши ўйин ҳам шунга ўхшаш бўлади. Нима бўлишини кўрамиз», — деди Гвардиола.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Эвертон Эвертон
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар