Бугун
17
Ўзбек

АПЛ. «Ман Сити» «Эвертон»га қарши «триллер»да 90+7-дақиқада гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди

Футбол
4 май, 16:59
Мезбонлар 11 дақиқа ичида 3 та гол уришди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
АПЛ. «Ман Сити» «Эвертон»га қарши «триллер»да 90+7-дақиқада гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди
Фото: Getty Images
04.05.2026 FT Англия Премер-лигаси Эвертон Эвертон 3 : 3 Манчестер Сити Манчестер Сити

Англия Премер-лигаси 35-турида «Эвертон» ўз майдонида «Манчестер Сити»ни қабул қилди.

Голларга бой кечган беллашув 3:3 ҳисобида якунланди. Захирадан майдонга тушган Барри дублга эришди. Манчестерликлар сафида Доку катта саҳнага чиқди. Айнан унинг дубли жамоасига ёрдам берди.

Ливерпулдаги баҳсда Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ майдонда ҳаракат қилди.

Шу тариқа, «Манчестер Сити» 71 очко билан 2-ўринда қолди. «Эвертон» эса очколари сонини 48 тага етказиб, 11-ўринда қолди.

АПЛ. 35-тур
Эвертон – Манчестер Сити 3:3
Голлар: Барри 68, 81, О’Брайн 73 – Доку 43, 90+7, Ҳоланд 83
Эвертон – Пикфорд, О’Брайн, Тарковски, Кин, Миколенко, Гарнер, Ароегбунам, Роҳл (Паттерсон, 90+2), Дюзбери-Ҳолл (Алкараз, 90+2), Ндиай, Бету (Барри, 64).
Манчестер Сити – Доннарумма, Нунес, Ҳусанов, Геҳи, О’Райли, Нико (Ковачич, 8), Силва (Мармуш, 87), Семенё (Фоден, 75), Шерки, Доку, Ҳоланд.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Эвертон Эвертон
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар