Live
1
Ўзбек

«Ҳамма ҳам мени яхши кўравермайди» — Райя Испания миллий жамоасида захирада қолаёгани ҳақида

Футбол
21 июн, 15:45
«Арсенал» посбони клубдаги муваффақиятли мавсумларига қарамай, миллий жамоада асосий таркибга киролмаяпти.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
«Ҳамма ҳам мени яхши кўравермайди» — Райя Испания миллий жамоасида захирада қолаёгани ҳақида
Foto: Getty Images

Испания миллий жамоаси дарвозабони Давид Райя 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Кабо-Вердега (0:0) қарши илк баҳсни захира ўриндиғида бошлагани ҳақида фикр билдирди. Унинг ўрнига асосий таркибда дарвозани Унаи Симон қўриқлади.

«Биламан, хатолар бўлади. Ҳамма ҳам мени яхши кўравермайди. Лекин бу ҳақдаги баҳсларни бошқаларга қолдираман. Мен ҳар доим мураббийнинг қарорини ҳурмат қиламан.

Рақобат — яхши нарса. Қандай рол берилмасин, жамоага ёрдам беришда давом этаман»
, — дея Райянинг сўзларини келтиради The Guardian.

«Арсенал» посбони якунланган мавсумда АПЛда кетма-кет учинчи марта «Олтин қўлқоп» соҳиби бўлди ҳамда лига чемпионлигини қўлга киритди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испания Испания
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар