Live
9
Ўзбек

А Серия. «Милан» «Женоа»га 90+2-дақиқада гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди (видеошарҳ)

Футбол
8 январ, 16:50
Де Россия бошқарувидаги Генуя клуби ғалабани илиб кетиши мумкин эди, аммо 90+9-дақиқада пеналтидан фойдалана олмади.
А Серия. «Милан» «Женоа»га 90+2-дақиқада гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди (видеошарҳ)
Foto: Getty Images
08.01.2026 FT Италия А серияси Милан Милан 1 : 1 Дженоа Дженоа

Италия чемпионатининг 19-туридан ўрин олган сўнгги баҳсда «Милан» ўз уйида «Женоа»ни қабул қилиб, 90+2-дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди.

Эътиборлиси, генуяликлар ғалабани илиб кетишлари мумкин эди, аммо 90+9-дақиқада Станчу пеналтини ноаниқ амалга оширди.

Аллегри жамоаси 39 очко билан 2-ўринда қолди ва энди пешқадам «Интер» билан фарқ 3 очкони ташқил қилмоқда. Де Росси бошқарувидаги «Женоа» эса очколарини 16 тага етказиб, 17-поғонага жойлашган.

А Серия. 19-тур
Милан — Женоа 1:1
8 январ, «Сан-Сиро»
Голлар: Леау (90+2) — Коломбо (28).
Фойдаланилмаган пеналти: Станчу (90+9).
Милан — Менян, Томори, Габбиа (Атекаме, 75), Павлович, Салемакерс (Фуллкруг, 65), Фофана (Лофтус-Чик, 46), Модрич, Рабио, Бартесаги, Пулишич, Леау.
Женоа — Леали, Маркандалли, Остигор, Васкес, Нортон-Каффи, Френдруп, Малиновский (Эллертссон, 64), Торсби (Мазини, 63), Карикол (Станчу, 83), Витиня (Экҳатор, 75), Коломбо (Отоа, 83).
Огоҳлантиришлар: Габбиа (70), Леали (80), Менян (90+7), Павлович (90+9).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Милан Милан
  • Дженоа Дженоа
  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар