Live
4
Ўзбек

А Серия. «Интер» Лаутаронинг дубли эвазига «Наполи»ни мағлуб этди

Футбол
5 сентябр, 14:04
    5+
Миланликлар ортда қолиб кетганига қарамай, уч очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйди.
А Серия. «Интер» Лаутаронинг дубли эвазига «Наполи»ни мағлуб этди
Foto: Getty Images
05.09.2026 FT Италия А серияси Интер М Интер М 3 : 2 Наполи Наполи

Италия А Сериясининг 3-турида «Интер» ўз майдонида «Наполи»ни қабул қилди. Баҳс мезбонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Иккинчи бўлим бошида «Наполи» 50-дақиқада Маттео Политано, 53-дақиқада эса Расмус Ҳойлунднинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди.

«Интер» 56-дақиқада Лаутаро Мартинеснинг голи билан жавоб қайтарди. Кейинчалик Маркус Тюрам ҳисобни тенглаштирди. 90-дақиқада эса Лаутаро Мартинес ўзининг иккинчи голини уриб, миланликларга ғалаба келтирди.

Ушбу натижадан сўнг «Интер» 3 турда 9 очко жамғарди. «Наполи» эса 3 очко билан қолди.

А Серия. 3-тур
Интер — Наполи 3:2
Голлар:
Политано 50, Ҳойлунд 53, Лаутаро 56, 90, Тюрам 82

Интер: Мартинес Хосеп, Биссек, Аканжи, Бастони (Бонни, 79), Диуф, Барелла, Зиелински (Чолханўғлу, 71), Сучич (Тюрам, 46), Димарко (Аугусто, 62), Эспосито (Кертис Жонс, 46), Лаутаро Мартинес.

Наполи: Мерет, Ди Лоренсо, Рраҳмани, Марин, Спинатсола, Замбо-Ангисса, Лоботка (Гилмор, 79), Вергара (Нерес, 62), Политано (Де Брюйне, 62), Ҳойлунд (Лукка, 72), Алиссон Сантос (Бадиашил, 80).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер М Интер М
  • Наполи Наполи
  • Италия А серияси Италия А серияси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар