Live
9
Ўзбек

«Ювентус» ва «Торино» ўйини мухлислар тўқнашуви сабаб кечиктирилди

Футбол
24 май, 15:59
Турин дербиси бир соат кечроқ бошланди.
«Ювентус» ва «Торино» ўйини мухлислар тўқнашуви сабаб кечиктирилди
Foto: Getty Images
24.05.2026 FT Италия А серияси Торино Торино 2 : 2 Ювентус Ювентус

А Cериянинг 38-тури доирасидаги «Торино» — «Ювентус» баҳси мухлислар ўртасидаги тўқнашувлар сабаб бир соатга кечиктирилди. Бу ҳақда Sky Sport Italia хабар берди.

Манбага кўра, стадион яқинида жамоаларнинг ультра мухлислари ўртасида можаро юзага келган. Ҳолатни назорат қилиш учун полиция кўздан ёш оқизувчи газ қўллашга мажбур бўлган.

Турин дербиси «Олимпико Гранде Торино» стадионида бўлиб ўтмоқда.

Маълумот учун, «Ювентус» А Серия турнир жадвалида 68 очко билан 6-ўринда бормоқда. Чемпионлар Лигаси зонасидан фарқ икки очкони ташкил қилмоқда. «Торино» эса 44 очко билан 12-поғонада жойлашган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Торино Торино
  • Ювентус Ювентус
  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар