Италия чемпионатида ҳам мавсум якунланди.
Мухлисларнинг тартибсизлиги сабаб кечроқ бошланган Турин дербисида «Ювентус» Влаҳовичнинг дубли эвазига икки тўп фарқи билан олдинга ўтиб олган бўлса-да, ғалабани сақлаб қололмади.
Натижада «кекса синиора» сўнгги 15 йилда илк бор топ-4га киролмади. Спаллетти жамоаси очколарини 69 тага етказиб, 6-ўринни эгаллади ва «Милан» каби Европа Лигасида ўйнайдиган бўлди. «Торино» (45) эса мавсумни 12-поғонада тугатди.
А Серия. 38-тур
Торино — Ювентус 2:2
24 май. Турин. «Олимпико»
Голлар: Казадеи (60), Адамс (84) — Влаҳович (24, 54).
