«Манчестер Сити» матбуот хизмати жамоанинг апрел ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлишга даъвогарларни эълон қилди.
«Шаҳарликлар» расмий сайти хабарига кўра, Ўзбекистон миллий жамоси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов, яримҳимоячи Бернарду Силва ва ҳимоячи Нико О'Райли — соврин учун номзод.
Ғолиб мухлисларнинг овозига кўра аниқланади.
Маълумот учун, 22 ёшли Ҳусанов апрел ойида «Сити» сафида 4 та ўйинида майдонга тушиб, барчасида 7+ балл олди.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик ҳимоячи бунгача уч бор, хусусан ўтган ойда ҳам жамоасининг энг яхши ўйинчиси деб топилган.