Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Карло Анчелоти март ойидаги йиғинларга Неймарнинг чақирилмагани ҳақида фикр билдирди.
«Сантос» ҳужумчиси Франция ҳамда Хорватияга қарши 26 ва 31 март куни бўлиб ўтадиган ўртоқлик ўйинларини ўтказиб юборади.
«Неймар агар 100% формада бўлса, Жаҳон чемпионатига бориши мумкин.
Нега ҳозир уни чақирмадим? У ишлашни, ўйнашни, ўз салоҳиятини кўрсатишни ва яхши жисмоний формада бўлишни давом эттириши керак», – деди италиялик мутахассис матбуот анжуманида.