«Тоттенҳэм» АПЛнинг «Эвертон»га (1:0) қарши баҳсида стандарт вазиятдан гол уриб, клуб учун муҳим статистик натижани қайд этди.
Қайд этилишича, лондонликлар ушбу мавсум стандарт ҳолатлардан 19 та гол уришга муваффақ бўлди. Бу эса клубнинг ХХI асрдаги энг яхши натижаси ҳисобланади.
Шунингдек, «Тоттенҳэм» АПЛ тарихида бундан кўпроқ стандарт вазият голларини фақат бир марта қайд этган. 1999/2000 йилги мавсумда жамоа бундай усулда 20 та гол урганди.
Маълумот учун, стандарт вазият голларига жарима ва бурчак тўпларидан кейинги голлар киради. Пеналтилар ушбу статистикага қўшилмайди.