«Тоттенҳэм» сардори Кристиан Ромеро «Эвертон»га қарши баҳсни стадиондан туриб кузатади. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар берди.
Жамоалар АПЛ 38-тури доирасида Лондонда тўқнаш келади. Ушбу ўйин «тақачилар»нинг чемпионатда қолиш-қолмаслигини ҳал қилади.
Қайд этиш лозим, аргентиналик ҳимоячи тиззасидаги муаммолари сабаб ушбу беллашувда майдонга туша олмаслиги маълум бўлганди. У Аргентинага учиб кетганди ва ҳозирда Лондонга қайтиб, жаҳон чемпионатигача тикланишга умид қилмоқда.
Аввалроқ Ромеро учун АПЛ мавсуми якунлангани маълум қилинганди.