Бугун
31
Ўзбек

АПЛда якун. «Арсенал» ва «МЮ» ғалаба қозонди, «Сити» Пепнинг сўнгги ўйинида ютқазди, «Ливерпул» ЕЧЛга чиқди, «Вест Ҳэм» лигани тарк этди

Футбол
24 май, 13:05
«Челси» еврокубокларсиз қолди, Де Зерби «Тоттенҳэм»ни лигада олиб қолишни уддалади.
АПЛда якун. «Арсенал» ва «МЮ» ғалаба қозонди, «Сити» Пепнинг сўнгги ўйинида ютқазди, «Ливерпул» ЕЧЛга чиқди, «Вест Ҳэм» лигани тарк этди
Foto: Premier league
24.05.2026 FT Англия Премер-лигаси Манчестер Сити Манчестер Сити 1 : 2 Астон Вилла Астон Вилла

Англия Премер-лигасида мавсум якунланди.

Муддатидан аввал чемпионга айланган «Арсенал» «Кристал Пэлас» устидан ғалаба қозонди.

«Манчестер Сити» Гвардиоланинг сўнгги ўйинида ўз уйида «Астон Вилла»га ютқазиб қўйди. Манчестерликлар сафида Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов қайдномага киритилмади.

3-ўринни эгаллаган «Манчестер Юнайтед» сафарда «Брайтон»га жавобсиз 3 та гол урди. Манкунианликлар сардори Бруну Фернандеш мавсумдаги 21-ассистини қайд этиб, АПЛ рекордини янгилади.

«Ливерпул» «Брентфорд» билан дуранг ўйнаб, Чемпионлар Лигасига йўлланма қўлга киритди. Салоҳ мерсисайдликлар таркибидаги сўнгги ўйинида ассист амалга оширди.

«Челси» сафарда «Сандерленд»га ютқазиб, 10-ўринга тушиб кетди ва еврокубокларсиз қолди.

«Тоттенҳэм» «Эвертон»ни мағлуб этиб, лигада қолишни уддалади. Натижада «Вест Ҳэм» «Вулверҳэмптон» ва «Бёрнли» ортидан Чемпионшипга равона бўлган учинчи клубга айланди.

Андони Ираола «Борнмут» билан мавсумни 18 ўйинлик мағлубиятсиз серия билан якунлади.

Келаси мавсумда АПЛдан ЕЧЛда 5 та жамоа — «Арсенал», «Манчестер Сити», «МЮ», «Астон Вилла» ва «Ливерпул» қатнашади. «Борнмут» ва «Сандерленд» Европа Лигасига, «Брайтон» Коннференциялар Лигасига йўлланма олди.

АПЛ. 38-тур. 24 май
Кристал Пэлас — Арсенал 1:2

Голлар: Матета (89) — Жезус (42), Мадуэке (48).


Манчестер Сити — Астон Вилла 1:2
Голлар: Семенё (23) — Уоткинс (47, 61).


Брайтон — Манчестер Юнайтед 0:3
Голлар: Доргу (33), Мбеумо (44), Фрнандеш (48).


Сандерленд — Челси 2:1
Голлар: Ҳюм (25), Гюсто (50, автогол) — Палмер (56).
Четлатиш: Фофана (62, Челси).


Ливерпул — Брентфорд 1:1
Голлар: Жонс (58) — Шаде (64).


Тоттенҳэм — Эвертон 1:0
Гол: Палиня (43).


Вест Ҳэм — Лидс 3:0
Голлар: Кастелянос (67), Боуэн (79), Уилсон (90+4).

Ноттингҳэм Форест — Борнмут 1:1
Голлар: Гиббс-Уайт (34) — Таверние (54).

Фулҳэм — Нюкасл 2:0
Голлар: Диоп (20), Кэрни (80).

Бёрнли — Вулверҳэмптон 1:1
Голлар: Флемминг (47) — Армстронг (5, пеналти).

APL. Yakuniy jadval
Foto: Premier league

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Астон Вилла Астон Вилла
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар