Муҳаммад Салоҳ «Ливерпул» сафидаги сўнгги ўйинида клуб тарихидаги рекордни янгилади.
Мисрлик футболчи «Брентфорд»га (1:1) қарши баҳсда Кертис Жонснинг голига ассист муаллифи бўлди ва АПЛдаги ассистлари сонини 93 тага етказди.
Шу тариқа, Салоҳ «Ливерпул» тарихида Премер Лига доирасида энг кўп ассист амалга оширган футболчига айланди. Аввалги рекорд 92 та ассист билан Стивен Жеррардга тегишли эди.
Маълумот учун, Муҳаммад Салоҳ «Ливерпул»га 2017 йилда келиб қўшилган. У клуб билан АПЛ ва Чемпионлар Лигаси бош совринларини қўлга киритган.