Бугун
2
Ўзбек

Ван Дейк: «Чемпионлар Лигаси йўлланмаси — мавсумдаги ягона ижобий жиҳат»

Футбол
24 май, 15:33
«Ливерпул» сардори мавсумни фаолиятидаги энг оғир давр деб атади.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Ван Дейк: «Чемпионлар Лигаси йўлланмаси — мавсумдаги ягона ижобий жиҳат»
Foto: Getty Images
24.05.2026 FT Англия Премер-лигаси Ливерпул Ливерпул 1 : 1 Брентфорд Брентфорд

«Ливерпул» ҳимоячиси ва сардори Виржил ван Дейк «Брентфорд»га қарши баҳсдан кейин мавсум якунлари ҳақида фикр билдирди.

АПЛнинг сўнгги туридаги учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. Ушбу натижадан сўнг мерсисайдликлар мавсумни 5-ўринда тугатиб, Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритди.

«Бу ягона ижобий жиҳат. Муваффақиятсиз мавсумдан олишимиз мумкин бўлган минимум натижа шу эди.

Энди клуб афсоналари билан хайрлашамиз. Ҳозир бутун эътибор шунга қаратилган.

Олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз. Тўхтамаймиз. Бу фаолиятимдаги энг қийин йил бўлди. Буни қабул қилиш ҳам, жамоа бўлиб бошдан ўтказиш ҳам осон эмас. Аммо биз — «Ливерпул»миз. Ҳар доим бундай вазиятлардан янада кучлироқ чиқамиз», — деди ван Дейк Sky Sports'га.

Маълумот учун, «Ливерпул» ушбу мавсум АПЛда 54 очко жамғарди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Брентфорд Брентфорд
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар