АПЛнинг 34-турида «Ливерпул» «Кристал Пэлас»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу баҳсда Муҳаммад Салоҳ иккинчи бўлимда жароҳат сабаб алмаштирилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, футболчида мушак билан боғлиқ муаммо юзага келган. Шу сабабли унинг жорий мавсум якунигача майдонга тушмаслиги эҳтимоли бор.
Қайд этиш жоиз, АПЛ мавсуми якунига қадар «Ливерпул» яна тўртта баҳс ўтказади — «Манчестер Юнайтед», «Челси», «Астон Вилла» ва «Брентфорд»га қарши.
Маълумот учун, мавсум тугагач Салоҳ «Ливерпул»ни тарк этади.