Live
11
Ўзбек

Ўртоқлик ўйини. Бразилия Сингапурни 7:0 ҳисобида мағлуб этди, Винисиусдан ҳет-трик

Футбол
17 ноябр, 06:55
    21
Бразилияликлар сафида Винисиус Жуниор учта, Эндрик, Райян ва Эстевао эса биттадан гол урди.
Ўртоқлик ўйини. Бразилия Сингапурни 7:0 ҳисобида мағлуб этди, Винисиусдан ҳет-трик
Foto: Getty Images
17.11.2026 FT Халқаро ўртоқлик учрашувлари Сингапур Сингапур 0 : 7 Бразилия Бразилия

Ўртоқлик баҳсида Бразилия миллий жамоаси Сингапур устидан 7:0 ҳисобида йирик ғалабага эришди.

Беллашувнинг 9-дақиқасида Винисиус Жуниор ҳисобни очди. Орадан олти дақиқа ўтиб, у дубл қайд этди, 21-дақиқада эса ҳет-трикни расмийлаштирди. 31-дақиқада Эндрик тўртинчи голни урди.

Иккинчи бўлимда Эстевао 51-дақиқада, Райян 65-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилди. 74-дақиқада сингапурлик ҳимоячи Раул Сухайми тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди.

Маълумот учун, Бразилия ФИФА рейтингида 6-ўринда, Сингапур эса 149-поғонада бормоқда. Бразилия 14-ноябрь куни Японияга 2:3 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Ўртоқлик ўйини
Сингапур — Бразилия 0:7
Голлар:
Винисиус Жуниор 9, 15, 21, Эндрик 31, Эстевао 51, Райян 65, Сухайми 74 (автогол).

Сингапур: Маҳбуд, Ҳарисс (Бухари, 58), Бахаруддин (Чу, 89), Зулқифи (Кве, 59), Малер (Ануар, 70), Риахан (Теҳ, 89), Сонг (Шаҳин, 71), Накамура (Мао, 88), Стюарт (Акбар, 88), Шаҳиран (Перейра, 89), Илхан Фанди (Тан, 70).
Бразилия: Лукас Пери, Габриел доц.Сантос (Витор Рейс, 60), Жонатан Жезус (Артур Диас, 71), Дуглас Сантос, Вандерсон Скардовелли, Бруно Гимараес (Марлон Гомес, 61), Райян (Андре Луис, 80), Жоао Гомес (Аллан Элиас, 60), Винисиус Жуниор (Габриел Бонтемпо, 60), Эстевао (Алисон Сантана, 70), Эндрик.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Сингапур Сингапур
  • Бразилия Бразилия
  • Халқаро ўртоқлик учрашувлари Халқаро ўртоқлик учрашувлари
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

21 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар