Live
11
Ўзбек

«Биз сиздан яхшироқ мураббий топамиз» — Ромарио Анчелоттига яна мурожаат қилди

Футбол
17 ноябр, 06:00
    29
Бразилиялик собиқ футболчи италиялик мутахассисни истеъфога чиқишга чақирди.
«Биз сиздан яхшироқ мураббий топамиз» — Ромарио Анчелоттига яна мурожаат қилди
Foto: Getty Images

Бразилия миллий жамоасининг собиқ футболчиси Ромарио бош мураббий Карло Анчелоттининг ўзига нисбатан билдирган фикрларига жавоб қайтарди. Афсонавий ҳужумчи италиялик мутахассиснинг жамоа ўйинига янгилик олиб кира олмаганини таъкидлади.

«Бунга жавобан шуни айтмоқчиманки, ҳа, мен ҳақиқатан ҳам кўп гапираман, чунки миллий жамоамиз менга бефарқ эмас. Ўз фикримни билдиришга ҳаққим бор. Менинг обрўйим ва овозим бор.

Анчелоттининг ишига келсак, у жамоа ўйинига ҳеч қандай янгилик олиб кирмади. Яна бир бор айтмоқчиман: истеъфога чиқинг! Биз сиздан яхшироқ ишлайдиган бошқа мураббийни тайинлаймиз», — деди Ромарио ижтимоий тармоқларда.

Маълумот учун, Карло Анчелотти 2025 йилда Бразилия миллий жамоаси бош мураббийига айланган. Италиялик мутахассиснинг шартномаси 2030 йил июл ойи охиригача мўлжалланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бразилия Бразилия
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

29 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар