Live
1
Ўзбек

Рой Кин Кэррикнинг истеъфоси учун қайғурмаслигини айтди

Футбол
12 ноябр, 05:15
    4
«МЮ»нинг собиқ сардори мураббийнинг эҳтимолий кетишига муносабат билдирди.
Рой Кин Кэррикнинг истеъфоси учун қайғурмаслигини айтди
Foto: Getty Images

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ сардори ва яримҳимоячиси Рой Кин Майкл Кэррикнинг жамоа бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.

«Кэррикнинг ишдан бўшатилиши учун қайғурмайман. У Жозе Моуринио ва Оле-Гуннар Сулшер қўл остида ишлаган. Майкл бу жараён қандай кечишини яхши тушунади. Бошқа мураббийлар ҳам ишдан айрилишади. У жамоага тайинланишидан олдин буни билган эди», — дея ирландиялик мутахассиснинг сўзларини Тhe Touchline келтирмоқда.

Маълумот учун, аввалроқ инсайдер Фабрицио Романо Кэррикнинг «Манчестер Юнайтед» бош мураббийлигидан кетгани ҳақида хабар берган эди.

Эслатиб ўтамиз, «МЮ» Англия Премер-лигасининг 10-туридан кейин 8 очко жамғарган ва турнир жадвалида қуйи лигага тушиб кетиш зонасида бормоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар