Live
6
Ўзбек

«Реал» ёзда Эндрик учун келадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр

Футбол
2 март, 03:30
Мадридликлар футболчи трансферидан камида 60 млн евро ишлаб олмоқчи.
«Реал» ёзда Эндрик учун келадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр
Фото: Getty Images

«Реал» ёзда Эндрик учун келадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Мадридликлар футболчи трансферидан камида 60 миллион евро ишлаб олишни мақсад қилмоқда. Ҳужумчичининг хизматларига АПЛ клублари қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот ўрнида, Эндрик қишки трансферлар ойнасида «Лион»га ижарага юборилганди. «Реал» сафида футболчи 40 та ўйинда иштирок этиб, 7 гол урган ва 1 ассист қайд этганди.

Айни вақтда мадридликлар Ла Лига турнир жадвалида 2-ўринда турибди. «Қаймоқранглилар» «Барселона»дан 4 очко орқада.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Лион Лион
Бугунги янгиликлар