«Лион» клуби «Реал» ҳужумчиси Эндрикни ижарага олганини эълон қилди.
Қайд этилишича, келишув мавсум якунига қадар амал қилади. Франция клуби бразилиялик 19 ёшли футболчи учун «Реал»га 1 миллион евро тўлайди.
Шунингдек, Эндрикнинг маошига оид мажбуриятларнинг 50 фоизини ўз зиммасига олади.
«Лион» 29 декабр куни жамоа билан машғулотларни бошлайдиган Эндрикни кутиб олишдан мамнун. Унинг келишига имкон яратган самарали музокаралар ва ҳамкорлик учун «Реал»га миннатдорчилик билдиради», - дейилади клуб хабарида.