Винисиус Жуниор «Реал»нинг мавсумдаги сўнгги ўйинида иштирок этмайди.
Мадрид клубининг Ла Лига доирасида фақат битта ўйини қолган. Жамоа 23 май куни 38-турда «Атлетик»ни қабул қилади.
ESPN Brasil хабар беришича, «қироллик клуби» раҳбарияти вингерга жамоани эртароқ тарк этишга рухсат берган, чунки «Реал» энди чемпионлик учун курашмаяпти. 25 ёшли футболчи Бразилия миллий жамоаси ихтиёрига бориб қўшилади ва Жаҳон чемпионати-2026га тайёргарликни бошлайди.
Бу мавсумда Винисиус Ла Лигада 36 та ўйин ўтказиб, 16 та гол урган ва 5 та голга ассистентлик қилган.
Мундиал 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилади. Бразилия гуруҳда Марокаш, Ҳаити ва Шотландия миллий жамоаларига қарши ўйнайди.
«Реал» Винисиусни муддатидан аввал Бразилия миллий жамоасига қўйиб юборди
Футбол
22 май, 01:20
25 ёшли вингер «Атлетик»ка қарши сўнгги тур ўйинини ўтказиб юборади.
Foto: Getty Images
23.05.2026
FT
Испания Ла Лигаси
Реал Мадрид
4
:
2
Атлетик Билбао