«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Испания гранди сафидаги илк икки мавсумида барча мусобақаларда жами 86 та гол урди (2024/2025 — 44 та, 2025/2026 — 42 та).
Бу орқали у Криштиану Роналду қайд этган натижани такрорлади. Португалиялик футболчи ҳам «Реал»даги дастлабки икки мавсумида 86 та гол урганди (2009/2010 — 33 та, 2010/2011 — 53 та).
Ушбу мавсум Мбаппе «Реал» сафида 44 та ўйинда майдонга тушиб, 42 та голга муаллифлик қилди. Улар қуйидагича тақсимланган: 25 та — Ла Лигада, 15 та — Чемпионлар Лигасида ва 2 та — Испания кубогида.
Франциялик футболчи клуб даражасидаги бутун фаолияти давомида бу кўрсаткичга яна икки мавсумда эриша олган: 2023/2024 йилги мавсум «ПСЖ» сафида 44 та ва «Реал»даги дебют йилида 44 та гол урган.
Аввалроқ Перес ОАВдаги чиқишлари туфайли Мбаппе билан учрашишга қарор қилгани маълум қилинганди.