Live
2
Ўзбек

Алаба: «Сизлар доимо қалбимда қоласиз. Hala Madrid!»

Футбол
24 май, 01:00
Австриялик ҳимоячи клуб мухлислари билан хайрлашди.
Алаба: «Сизлар доимо қалбимда қоласиз. Hala Madrid!»
Фото: Getty Images
23.05.2026 FT Испания Ла Лигаси Реал Мадрид Реал Мадрид 4 : 2 Атлетик Билбао Атлетик Билбао

«Реал» футболчиси Давид Алаба клуб мухлислари билан хайрлашди.

Австриялик футболчи Ла Лиганинг сўнгги турида «Атлетик»ка қарши баҳснингда 70-дақиқасида алмаштирилди. Беллашув «қаймоқранглилар»нинг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

«Мен узун нутқ тайёрламаганман, бироз ноқулай аҳволдаман. Бу йиллар давомидаги қўллаб-қувватлашингиз учун раҳмат айтмоқчиман.

Оғир жароҳатни бошдан кечирдим, шунинг учун кутганимдан камроқ ўйнадим. Лекин сиз доим мен билан бирга бўлдингиз. Ҳаммаси учун миннатдорман. Сизлар доимо қалбимда қоласиз. Hala Madrid!»

Маълумот ўрнида, 33 ёшли ҳимоячи 2021 йилдан бери «Реал» сафида тўп тепиб келаётганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Атлетик Билбао Атлетик Билбао
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар