Live
3
Ўзбек

«Реал» вакиллари «Атлетик»ка қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этмади

Футбол
23 май, 23:30
Беллашувда мадридликлар 4:2 ҳисобида зафар қучди.
«Реал» вакиллари «Атлетик»ка қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этмади
Фото: Getty Images
23.05.2026 FT Испания Ла Лигаси Реал Мадрид Реал Мадрид 4 : 2 Атлетик Билбао Атлетик Билбао

Ла Лиганинг сўнгги туридан ўрин олган «Атлетик»ка қарши ўйиндан кейин «Реал» вакиллари журналистлар билан мулоқот қилишни истамади. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.

Алваро Арбелоа шогирдлари мавсумнинг охирги баҳсида «Атлетик»ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Қайд этилишича, беллашувдан кейин на футболчилар, на бош мураббий матбуот ходимлари билан гаплашган. Ҳатто анъанавий матбуот анжумани ҳам рад этилди.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» мавсумни совринларсиз якунлади. Яқин вақт ичида эса Арбелоа ўрнини Жозе Моуринио эгаллаши кутилмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Атлетик Билбао Атлетик Билбао
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар