Live
4
Ўзбек

«Реал» Диоманде трансферини деярли якунлади

Футбол
26 июл, 12:44
Мадрид клуби 19 ёшли вингер трансферини яқин вақт ичида эълон қилиши кутилмоқда.
«Реал» Диоманде трансферини деярли якунлади
Foto: Getty Images

«Реал» «РБ Лейпциг» вингери Ян Диоманде трансфери бўйича Германия клуби билан келишувга эришди.

Инсайдер Бен Жейкобснинг хабарига кўра, томонлар 19 ёшли ивуарлик футболчининг трансфери юзасидан ўзаро келишиб олган. Аввалроқ мадридликлар футболчининг шахсий шартлари бўйича ҳам келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Манбага кўра, трансфер суммаси 90 миллион евродан ошиши мумкин.

Маълумот учун, Ян Диоманде 2025 йил ёзидан буён «РБ Лейпциг» сафида тўп тепиб келмоқда. У клуб сафида 36 та баҳсда майдонга тушиб, 13 та гол ва 10 та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Лейпциг Лейпциг
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

45+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар