Буюк Британиянинг BBC телерадиокомпанияси Англия Премер-лигасининг якунланган мавсуми бўйича энг яхшиларни аниқлади.
Нуфузли ОАВ талқинигa кўра, Деклан Райс энг яхши футболчи деб топилди. «Арсенал» яримҳимоячиси бу борада «Манчестер Юнайтед» сардори Бруну Фернандеш ва «Брентфорд» ҳужумчиси Игор Тиагони ортда қолдирди.
Якунланган мавсумда Райс АПЛда 36 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 7 та голли узатма амалга оширди.
«Манчестер Сити» ҳимоячиси Нико О'Райли эса «мавсум кашфиёти» деб топилди. Бу борада иккинчи ўринни «Борнмут» вингери Эли Крупи эгаллади, учинчи поғонадан Лондоннинг «Арсенал» клуби яримҳимоячиси Mакс Доуманн жой олди.
О‘Райли якунланган мавсумда «шаҳарликлар» сафида АПЛда 34 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва яна 3 та голга ассстентлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АПЛ расмий сайти томонидан Фернандеш энг яхши ўйинчи, О'Райли эса энг яхши ёш футболчи сифатида эътироф этилганди.