Бугун
22
Ўзбек

Нико O'Райли – АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси

Футбол
23 май, 09:22
«Манчестер Сити» ҳимоячиси 34 та баҳсда 8 та самарали ҳаракат қайд этди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Нико O'Райли – АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси
Foto: Getty Images

«Манчестер Сити» футболчиси Нико O'Райли Англия Премер-лигасининг 2025/26 йилги мавсумидаги энг яхши ёш футболчиси деб топилди. Бу ҳақда мусобақа матбуот хизмати хабар берди.

«Ҳужумда ёрдам бериш ва ҳимояда ишончли ўйнаш. Нико O'Райли буларнинг барчасини уддалай олади», — дейилади АПЛ баёнотида.

21 ёшли футболчи ушбу мавсум чемпионатда 34 та баҳсда майдонга тушиб, 5 та гол ва 3 та ассист қайд этди.

Маълумот учун, O'Райлининг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзига қадар амал қилади. Тransfermarkt портали футболчини 50 миллион еврога баҳолаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар