Live
1
Ўзбек

Рафиня: «Мен учун Левандовски билан бир жамоада ўйнаш шараф эди»

Футбол
18 май, 02:40
«Барса» футболчиси Робертнинг клубни тарк этиши ҳақида фикр билдирди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Рафиня: «Мен учун Левандовски билан бир жамоада ўйнаш шараф эди»
Фото: Getty Images
17.05.2026 FT Испания Ла Лигаси Барселона Барселона 3 : 1 Бетис Бетис

«Барселона» футболчиси Рафиня Роберт Левандовскининг клубни тарк этиши ҳақида фикр билдирди.

37 ёшли ҳужумчи мавсумнинг сўнгги уй ўйини «Бетис»га қарши баҳс (3:1)дан сўнг «кўк-анорранглилар» мухлислари билан хайрлашди.

«Мен учун Роберт билан бир жамоада ўйнаш шараф эди. У клубга келган илк кунлариданоқ намуна бўла оладиган даражада профессионал эканини кўрсатди ва ўз тажрибасини бизга улашди.

Айримлар ютуқлардан кейин бўшашиб қолади, Левандовски эса бундайлардан эмас. У «Барселона»га келгунча ҳам барчасини ютган, аллақачон афсона эди, аммо барибир ғалаба қозонишни истарди.

Бу — мен ушбу тўрт йил давомида ундан ўрганган энг муҳим жиҳат. Ушбу мавсумда у доим ўйнай олмади, аммо барибир меҳнаткашлигича қолди. У барчамиз учун намуна», — дея Рафинянинг сўзларини келтиради Barca Universal.

Қайд этиш лозим, Роберт каталонияликлар сафида 192 та ўйинда иштирок этиб, 119 та гол урган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Бетис Бетис
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар