«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик жамоани нима ўзига хос қилаётгани ҳақида фикр билдирди.
Қайд этиш лозим, каталонияликлар муддатидан аввал чемпионликни расмийлаштирган ҳолда, Ла Лиганинг 37-турида «Бетис»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Шунингдек, «Барселона» лига тарихида бир мавсумдаги 19 та уй ўйинининг барчасида ғалаба қозонган илк жамоага айланди.
«Менимча, ҳаммаси ўзинг қилаётган ишга ишончдан бошланади. Ҳеч ким сенга нима қилишни кўрсатмайди, сенга ишонишади.
«Барселона» — дунёдаги энг яхши клуб, шаҳар аҳолиси эса ажойиб. Мен ҳар куни кўчада юрганимда одамлар жуда самимий муносабатда бўлишади.
Шунинг учун одамлар Барселонани яхши кўришади. Бу — ҳар ким ўз ишини чин қалбдан қиладиган клуб.
Бугун қийин бўлди, аммо биз ғалаба қозонишни истадик ва «Бетис» каби кучли жамоага қарши қандай ҳимояланганимизни кўриш жуда ёқимли бўлди. Келаси мавсумда барча мақсадларимизга эришиш учун етарли имкониятларимиз бўлади.
Левандовски билан хайрлашув ҳақида:
«Менимча, бу жуда гўзал бўлди. Жуда ажойиб лаҳза эди. Унинг юрагида «Барселона» борлигини кўриш мумкин эди.
Мен Робертдан миннатдорман. У ажойиб инсон ва жаҳон даражасидаги футболчи. У сўнгги 20 йилда дунёдаги энг яхши ҳужумчилардан бири бўлди ва унинг ўрнини босиш осон бўлмайди.
Бизга жамоа билан ўзаро яхши ҳаракат қиладиган, энг муҳими эса гол ура оладиган ҳужумчи керак», — деди Флик.