Live
3
Ўзбек

«ПСЖ» Молейрога қизиқиш билдирмоқда

Футбол
24 ноябр, 00:33
Transfermarkt портали экспертлари футболчининг бозор қийматини 50 миллион евро деб баҳоламоқда.
«ПСЖ» Молейрога қизиқиш билдирмоқда
Фото: Getty Images

«Вилярреал» вингери Алберто Молейро «ПСЖ»нинг трансфер қизиқишлари доирасига тушди. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

Манбага кўра, парижликлар Дезире Дуэ ва Хвича Кварацхелиянинг жароҳатларидан кейин ҳужум чизиғини кучайтириш вариантларини кўриб чиқмоқда.

Қайд этилишича, жамоа испаниялик 23 ёшли футболчини диққат билан кузатмоқда ва қишки трансфер вақтида уни ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

«Вилярреал» қишки трансфер ойнасида ўз етакчи футболчисини сотишга рози бўлиши даргумон. Бироқ «ПСЖ» раҳбарияти Молейронинг ўйин услубини муносиб вариант деб ҳисобламоқда ва унинг атрофидаги вазиятни диққат билан кузатишда давом этади.

Алберто бу мавсумда барча турнирларда 18 та учрашувда иштирок этиб, 2 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt портали экспертлари футболчининг бозор қийматини 50 миллион евро деб баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Вильярреал Вильярреал
  • ПСЖ ПСЖ
Бугунги янгиликлар