Бугун
6
Ўзбек

«Қўқон-1912» — «Насаф» баҳсидаги пеналти масаласида ҳакамнинг қарори хато деб топилди

Футбол
8 апрел, 12:20
Рустам Лутфуллин белгилаган нотўғри пеналти қаршиликларни ғалабадан маҳрум қилди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
«Қўқон-1912» — «Насаф» баҳсидаги пеналти масаласида ҳакамнинг қарори хато деб топилди
Foto: FC Nasaf
08.04.2026 FT Ўзбекистон Суперлигаси Қўқон-1912 Қўқон-1912 1 : 1 Насаф Насаф

Суперлига 6-тури доирасида ўтказилган «Қўқон-1912» — «Насаф» (1:1) беллашувида юзага келган баҳсли вазият бўйича Эксперт ҳакамлар гуруҳи ўз хулосасини билдирди.

«Ўйиннинг 78-дақиқасида бош ҳакам томонидан «Насаф» жамоаси дарвозаси томон пеналти белгиланганди. Ушбу эпизод Эксперт ҳакамлар гуруҳи томонидан батафсил ўрганиб чиқилди.

Кўриб чиқиш натижаларига кўра, бош ҳакам Рустам Лутфуллин томонидан пеналти белгилаш қарори хато деб топилди.

Шунингдек, VAR ҳаками томонидан ушбу вазиятда тўғри аралашув амалга оширилмагани, яъни ҳакамни мониторга чақиришда хатога йўл қўйилгани қайд этилди», — дейилади ЎзФҲМ хабарида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Қўқон-1912 Қўқон-1912
  • Насаф Насаф
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар