Бугун
6
Ўзбек

Суперлига. «Насаф» Қўқонда ғалабани қўлдан чиқарди (видеошарҳ)

Футбол
8 апрел, 11:10
Пеналтидан норози бўлган қаршиликлар устози Бердиев жамоасини майдондан олиб чиқиб кетмоқчи бўлди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Суперлига. «Насаф» Қўқонда ғалабани қўлдан чиқарди (видеошарҳ)
Foto: UzPFL
08.04.2026 FT Ўзбекистон Суперлигаси Қўқон-1912 Қўқон-1912 1 : 1 Насаф Насаф

Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида «Насаф» Қўқонда мезбонларга қарши майдонга тушиб, сўнгги дақиқаларда пеналтидан ўтказиб юборилган тўп эвазига ғалабани бой берди.

Пеналтидан норози бўлган қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев четлатилди. У жамоасини майдондан олиб чиқиб кетмоқчи бўлди. Ўйин маълум вақтга тўхтаб қолди.

Рўзиқул Бердиев жамоаси очколарини 11 тага етказиб, 5-ўринда қолди. «Қўқон-1912» 6 очко билан 11-поғонага кўтарилди.

Суперлига. 6-тур
Қўқон-1912 — Насаф 1:1
8 апрел. Қўқон. «Марказий» стадион
Голлар: Тома Табатадзе (88, пеналти) — Бобур Абдухолиқов (55).

Қўқон-1912 — Рустам Нортожиев, Аслиддин Тоштемиров, Жавоҳир Сиддиқов (Жавоҳир Ҳусанов, 64), Шота Гвазава, Шоҳрух Гадоев (Муҳаммаданас Ҳасанов, 46), Силванус Нимели, Шаҳзод Акрамов, Иқбол Маликжонов, Ғуломҳайдар Ғуломов (Тома Табатадзе, 64), Андро Гиоргадзе, Егор Кондратюк (Зафар Ҳакимов, 90+4).
Насаф — Абдувоҳид Неъматов, Ғолиб Ғайбуллаев (Диёр Абдуназаров, 90+4), Сардор Баҳромов, Аденис Шала (Даврон Усмонов, 90+9), Зафармурод Абдура матов, Бобур Абдухолиқов, Шароф Муҳиддинов, Ойбек Рустамов, Мурод Раҳматов, Қувонч Хушвақтов, Умар Эшмуродов.
Огоҳлантиришлар: Ойбек Рустамов (18), Ғуломҳайдар Ғуломов (27), Мурод Раҳматов (76), Умар Эшмуродов (82).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Қўқон-1912 Қўқон-1912
  • Насаф Насаф
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар