Live
1
Ўзбек

«Қўқон-1912» – «Насаф» баҳсида қаршиликлар зарарига пеналти белгилаган Лутфуллин 1-давра якунигача четлаштирилди

Футбол
20 апрел, 10:15
VAR ҳакамига ҳам шундай жазо берилди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
«Қўқон-1912» – «Насаф» баҳсида қаршиликлар зарарига пеналти белгилаган Лутфуллин 1-давра якунигача четлаштирилди
Foto: FC Nasaf

Ҳакамлар қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради ЎзФҲМ.

«Йиғилиш давомида ҳакамликни ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ишлар ҳамда Суперлига ва Пролига учрашувлари давомида ҳакамлар фаолияти билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги биринчи масала:

Ҳакамликни ривожлантириш йўналишида ЎзФҲМ тасарруфида ташкил этилган Ҳакамлар академияси фаолиятини янада такомиллаштириш, жумладан, назарий ва амалий машғулотларни сифатли ташкил этиш, ёш ҳакамлар учун кенг имкониятлар яратиш, уларнинг ўз устида ишлаши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш, республика мусобақалари давомида маҳорат ва тажриба орттиришларига кўмаклашиш, шунингдек, чет тилларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратиш масалалари қайд этилди.

Кун тартибидаги иккинчи масала:

Суперлига учрашувлари давомида айрим ҳакамлар томонидан йўл қўйилган хатоликлар таҳлил қилинди.

Хусусан, Суперлига 5-тури доирасидаги «Сурхон» – «Бухоро» учрашуви бош ҳаками Фирдавс Норсафаров ўйин қоидаларини бир хил мезонда қўлламаганлиги, 6-тури доирасидаги «Андижон» – «Навбаҳор» учрашуви бош ҳаками Найим Қосимов томонидан «Андижон» жамоаси бош мураббийига нисбатан етарли даражада қатъий чоралар кўрилмагани, шунингдек, 6-турда «Қўқон-1912» – «Насаф» учрашувида бош ҳакам томонидан қўпол хатоликларга йўл қўйилгани қайд этилди.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра, аниқланган камчиликлар учун Найим Қосимов ва Фирдавс Норсафаров огоҳлантирилди.

«Қўқон-1912» – «Насаф» баҳсини бошқариб борган бош ҳакам Рустам Лутфуллин ҳамда VAR ҳаками Иброҳим Исмоилов йўл қўйган хатолари учун Суперлига, Пролига ва Ўзбекистон кубоги баҳсларидан биринчи давра якунигача четлаштирилди. Шунингдек, ҳар икки ҳакам Биринчи лигага туширилди», — дейилади хабарда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Насаф Насаф
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар