Бугун
17
Ўзбек

«Нюкасл» Волтемаденинг келажаги борасида қарор қабул қилди

Футбол
28 июл, 06:20
Англия клуби германиялик ҳужумчини ёзги трансферлар ойнасида сотмоқчи эмас.
«Нюкасл» Волтемаденинг келажаги борасида қарор қабул қилди
Foto: Getty Images

«Нюкасл» раҳбарияти ҳужумчи Ник Волтемадени ушбу ёзда қўйиб юбормасликка қарор қилди.

Журналист Флориан Плеттенбергнинг хабарига кўра, клуб спорт директори Росс Уилсон 24 ёшли германиялик футболчининг трансферига вето қўйган. Функционер янги мавсумда Волтемадега ишонч билдирмоқда.

Қайд этилишича, ҳужумчи «Нюкасл» сафига ўтган ёзда «Штутгарт»дан 85 миллион евро эвазига келиб қўшилганди.

Маълумот учун, Ник Волтемаде ўтган мавсум барча мусобақаларда 51 та баҳсда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нюкасл Нюкасл
Бугунги янгиликлар