Live
2
Ўзбек

Моуринио: «Рақибни ҳурмат қилдик, уларни ўргандик ва имкониятларини билардик»

Футбол
18 октябр, 23:00
    24
«Реал» бош мураббийи «Севиля» устидан қозонилган ғалаба ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Моуринио: «Рақибни ҳурмат қилдик, уларни ўргандик ва имкониятларини билардик»
Фото: Getty Images
18.10.2026 FT Испания Ла Лигаси Реал Мадрид Реал Мадрид 4 : 1 Севилья Севилья

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио Испания чемпионатининг 9-тур доирасидаги «Севиля»га қарши учрашув (4:1)дан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Беллашувни юқори савияда бошладик, футболчилар иштиёққа тўла эди. Рақибни ҳурмат қилдик, уларни ўргандик ва имкониятларини билардик.

«Рома»га қарши баҳсдан кейин жамоамизда бутунлай бошқа энергия бор эди. «Севиля»нинг голи кутилмаган вазиятда урилди, аммо биз жавоб қайтариб, ўйин тақдирини ҳал қилдик.

Сифатли футбол кўрсатдик. «Рома» билан ўйин жуда оғир кечганди, аммо жамоа бунга муносиб жавоб бериш учун куч топди. Милитаонинг қайтиши ҳам жамоамиз учун жуда муҳим. Унинг қийинчиликларини кўрдик ва бу барчамизга қаттиқ таъсир қилди», — дея Моуринионинг сўзларини келтиради Marca.

Маълумот ўрнида, «Реал» кейинги учрашувини 21 октябр куни Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 3-тури доирасида «Лейпциг»га қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Севилья Севилья
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

24 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар