«Брайтон» ва Япония миллий жамоаси форварди Каору Митома ЖЧ-2026ни ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда Япония оммавий ахборот воситалари маълумот бермоқда.
Манбага кўра, Митоманинг 9 майда олган жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиққан. Футболчи ЖЧга қадар тикланиши даргумон. Бироқ якуний қарор ҳозирча эълон қилингани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Япония миллий жамоаси гуруҳ босқичида Нидерландия, Тунис ва Швеция билан беллашади.
Митома эса «Брайтон» сафида АПЛ доирасида 27 та ўйинда қатнашиб, 3 та гол ва 1 та ассист қайд этган.