«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Фил Фоден билан янги шартнома шартларини келишиб олди. Бу ҳақда The Athletic журналисти Девид Орнштейн хабар берди.
Манбага кўра, янги битим 2030 йилгача мўлжалланган.
Фоден «Манчестер Сити» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. 25 ёшли футболчи ушбу мавсумда барча турнирларда 46 та баҳсда майдонга тушиб, 10 гол ва 5 ассист қайд этган.
Тransfermarkt портали инглиз футболчисининг бозор қийматини 80 миллион еврога баҳоламоқда.
Айни пайтда «Манчестер Сити» АПЛ турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда ва етакчи «Арсенал»дан 5 очкога ортда қолмоқда.